Belgilangan matni eshitish uchun belgiga bosing! GSpeech
info@qml.uz
(998 71) 268-10-10
A- A A+

contrast

«RILK «Qurilishmashlizing» АJ Бошқарув раиси лавозимига танлов ўтказилишини эълон қилади

Seshanba, 19 May 2020 10:54

Ушбу танловда иштирок этишга қизиқиш билдирган Ўзбекистон Республикаси ҳамда чет эл фуқаролари таклиф қилинади.

Танлов II босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда номзодлар томонидан тақдим этилган хужжатлар кўрсатилган талабларга риоя қилиниши кўриб чиқилади.

Танлов қатнашчиларига қўйилган талаблар: 

- олий маълумот (иқтисод йўналиши);
- жамият фаолияти соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган бошқарув лавозимларида тегишли тажриба;
- ташкилий қобилиятлар;
- маҳаллий ҳукумат аъзолари, юқори ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамда хорижий хамкорлар билан хизмат музокаралари олиб бориш тажрибаси;
- давлат тили ва рус тилларида эркин муомалада бўлиш, инглиз тилини билиш;
- норматив ва қонун хужжатларини билиш, лойиҳаларни амалга оширишда ва бошқарувда замонавий ва инновацион услубларни қўллаш.

Номзодлар белгиланган шартларга мувофиқ хужжатларни тақдим этишлари лозим. Яна тақдим қилинаётган хужжатлар тўпламига қуйидаги қўшимча ҳужжатлар бириктирилиши керак:

- номзоднинг танловнинг ўтказилиш шартлари ва тартиби билан танишганлиги кўрсатилган аризаси;
- номзоднинг паспорт нусхаси, маълумотнома кўринишида номзоднинг меҳнат фаолияти ва ўзи тўғрисидаги маълумотлар;
- охирги иш жойидан тавсиянома (ушбу ташкилотда 3 йилдан кам бўлмаган иш стажи билан).

Иккинчи босқичда биринчи босқичдан ўтган номзодлар ҳақида маълумот жамиятнинг Кузатув Кенгашида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун киритилади. Берилган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда, номзоднинг маъсулияти, мулоқотга кўникмаси, тахлилий фикрлаш қобилияти, стрессга қаршилиги, хотираси яхшилиги, жамоа билан ишлаши, ижодийлик ва новаторлиги, судланганлик тугалланмаганлиги ҳолатини йўқлиги, жамият билан аффиланмаганлигига алохида эътибор қилинади.

Хужжат қабул қилиш муддати: 19.05.2020 й. соат 12:00 дан 02.06.2020 й. соат 18:00 гача.

Танлов ўтказишнинг тахминий вақти: 02020 йил 05 июнь.

Хужжатлар (файл папкасига тикилган ҳолда, илова қилинаётган хужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолда) қабул қилиш муддатидан кечикмай қабул қилинади. Ўрнатилган муддатидан кечиккан хужжатлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Хужжат қабул қилиш манзили: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик - 105.

Қўшимча маълумотлар учун: www.qml.uz.

Телефонлар: (99871) 267-06-10; 268-10-10.

Электрон манзил: Bu e-Posta adresi istenmeyen posta engelleyicileri tarafından korunuyor. Görüntülemek için JavaScript etkinleştirilmelidir..

Bizbilan boglaning

 
O'zbekiston Respublikasi, 100170 
Toshkent sh., Mustaqillik sh. k., 105
 
(998 71) 268-10-10
(998 71) 268-08-40

Mintaqaviy tarmoq

  • Toshkent vil.
  • Sirdaryo vil.
  • Samarqand vil.
  • Surxondaryo vil.
  • Qashqadaryo vil.
  • Buxoro vil.
  • (998 71) 267-31-71
  • (998 93) 515-86-66
  • (998 91) 519-32-27
  • (998 97) 532-63-00
  • (998 90) 441-25-00
  • (998 97) 798-35-38

Foydali havolalar

gov.uzmy.gov.uz
gis.uzdata.gov.uz
cert.uz
Яндекс.Метрика

Tashrif buyuruvchilar statistikasi

Bugun: 9

Bir oyda: 874

Jami: 57314

Belgilangan matni eshitish uchun belgiga bosing! GSpeech