РИЛК «Qurilishmashlizing» АЖ ўз фаолиятини 2014 йил октябрь ойидан бошлаб, қурилиш техникасининг лизингига йўналтирилган. 2015 йил август ойидан, РИЛК «Qurilishmashlizing» АЖ Ўзбекистон лизинг берувчилар ассоциацияси аъзоси бўлиб, унинг хабарига кўра, Компания Ўзбекистон Республикасидаги лизинг операциялари портфели хажми бўйича етакчи бешта лизинг компаниялар қаторига киритилган.
Хеч бир қурилиш, бизнинг кунда, ишлар қийматини пасайтирувчи, ва уларнинг самарадорлииги ва сифатини оширувчи турли хилдаги техник қурилма ва бошқа махсус техникалардан фойдаланмай амалга оширилмайди. Бугунги кунда, бозорда турли хилдаги қурилишга мўлжалланган, юртимизда ва хорижда ишлаб чиқарилган техникалар тақдим этилмоқда. Касбий фойдаланишга мўлжалланган бирор бир техника ёки агрегат етарлича юқори бўлиб, бунда долзарб ва тўғри қарор бу – қурилиш техникасини лизингга харид қилишдир. Хозирда, лизинг Ўзбекистонда жуда фаол равишда ривожланиб бормоқда.
Қурилиш секторида машина ва қурилмаларини янгилаш, катта хажмдаги инвестицияларни талаб қилади. Лизинг олувчилар ўзларининг айланма капиталларини бунга жалб қилмай туриб, дунёнинг ва ўз давлатларининг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан қурилмаларни лизингга олиш имкониятига эгалар. Лизингга олинадиган қурилиш махсус техникаси нафақат харид қилинади, балки компания даромадини сезиларлича оширишга имкон беради.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 269-моддаси “Мол-мулк солиғига имтиёзлар” га кўра, лизинг олувчи лизинг объекти бўйича мол-мулк солиғидан озод қилинадилар. Бу моддага биноан, юридик шахслар мол-мулки солиғи хисобланаётганда, солиққа тортиладиган база лизинг шартномаси муддати давомида, лизингга олинган мол-мулк нархигача камаяди.
Молиявий оқимларни саводли ва режали бошқариш, лизинг олувчига ўз айланма капиталини жалб қилмай туриб, йўл-қурилиш техникасини қўлга киритишни таъминлайди, ва бизнесни кенгайтириш ва натижада унинг даромадлилигини оширишга олиб келади.
Лизинг лизинг олувчига қуйидаги имкониятларни беради:
- амортизацияни хисоблаш бўйича тезлаштирилган усулни қўллаш;
- лизингга олинган активларга эгалик қилиш билан боғлиқ рискларни камайтириш;
- даромад солиғи хажмини қисқартириш;
- хисобни соддалаштириш ва инвестицион жозибадорликка зарар етказмаслик.
РИЛК «Qurilishmashlizing» АЖ барча турдаги мулкчилик шаклига эга юридик шахсларга қурилиш техникаси, машина ва механизм, кичик механизация воситалари ва махсус транспортни лизингга тақдим этади. Хар бир лизинг олувчига индивидуал ёндашув, корхонанинг хуқуқни белгиловчи хужжатларини оператив тарзда кўриб чиқиш, хамда компания республиканинг деярли барча вилоятларида тақдим этилиши мумкин бўлган регионал тармоқнинг мавжудлиги, РИЛК «Qurilishmashlizing» АЖ нинг асосий афзалликларини кўрсатади.
Лизинг компанияларининг қурилиш-пудрат ташкилотларидаги ишлаб чиқариш жамғармаларини шакллантиришдаги мухим роли бахссиздир. Лизинг олувчи компанияси учун, лизинг воситаларнинг тежамли ва янада самарали ишлатилиши учун кенг имкониятлар очади. Ўзининг эгилувчанлиги ва оперативлиги туфайли, лизинг лизинг олувчига харажатлар режасида энг тежамли ва корхона учун қўшимча даромад олишда энг фойдали бўлиши мумкин бўлган лойиха вариантини топишга имкон беради.
Журнал "Ўзбекистон Архитектураси ва Қурилиши" журнали № 4-5- сони, 2016 й.